Иско “Реал” раҳбарларига мурожаат қилди

  • 24 ноябрь, 2020, 13:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ярим ҳимоячиси Иско клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, ўзини тезроқ трансфер қилишни сўради.

Tecno

Исконинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар  қишки трансферлар мавсумида унга янги жамоа топиши керак бўлади. Чунки истеъдодли плеймейкер келаси ёзда бўладиган Европа чемпионатида иштирок этишни истамоқда. Испания терма жамоасидаги ўрнини сақлаб қолиши учун Иско мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши талаб этилади.

Аввалига, “Реал” раҳбарияти Искони 40 миллион еврога баҳолаган эди. Маҳоратли плеймейкерга харидор кўпайиб кетгач, бу сумма 60-70 миллион еврога кўтарилди.

Исконинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган.

“Интер” ва “Реал” суперрокировкага тайёрланяпти

“Арсенал” Ўзилга ўринбосарни “Реал”дан олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!