Искони ҳам Францияга чорлашмоқда

“Реал” ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчига “Лион” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Улар Иско масаласида “қироллик клуби”га қишки трансферлар давридаёқ мурожаат қилишмоқчи.

Бундан аввалроқ Искога “Ювентус” ва “Милан”дан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Иско 2013 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшанда “қироллик клуби” уни “Малага”дан 30 миллион еврога сотиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!