Исконинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско сон мушакларидан олган жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Шу тариқа 27 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг "Вильярреал" (1 сентябрь) ҳамда "Леванте"га (14 сентябрь) қарши бўладиган ўйинларини ўтказиб юборади.

Эътиборлиси, Иско “Реал”нинг сўнгги 49 кунда жароҳат олган 10-футболчиси бўлди.

Маълумот учун, Иско “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 279та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 48та гол ҳамда 52та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.