Ислам Махачев Жон Жонсга кутилмаган жавоб қайтарди! (фото)
UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев Жон Жонснинг танқидларига жавоб қайтарди.
Ислам Махачев вазн тоифасидан қатъи назар энг кучлилари рейтинги P4P да етакчилик қилмоқда. Аммо UFC президенти Дана Уайт Жон Жонсни нафақат оғир вазн тоифаси чемпиони эмас, балки промоушеннинг энг яхши жангчиси деб билади. Жонс ҳам орада Исламни яхшигина танқид қилганди. Махачев эса қуйидагича жавоб қайтарди:
"2021 йилдан бери мен еттита жангчини мағлубиятга учратдим, сиз эса фақатгина битта. Кечирасиз Жонс", - деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс 2020 йилда ярим оғир вазн тоифасини тарк этгач, бир марта жанг ўтказиб, 2023 йилнинг март ойида оғир вазн тоифасида чемпионлик жангида Сирилл Ганни "гильотина" усули орқали мағлуб этганди.
Фикрлар