Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедовнинг фарқи нимада?

  • 18 октябрь, 13:31
  • 0
  • MMA

UFC нинг енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян ММА юлдузлари Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги фарқни айтди. 

"Ислам ҳар томонлама кучли, аммо бу уни енгиб бўлмайди, дегани эмас. Махачевни стойкада ҳам, партерда ҳам мағлуб этишингиз мумкин, фақат яхши тайёргарлик кўрсангиз бас. Лекин Хабиб курашда шунчалик кучли эдики, уни енгишнинг иложи йўқ эди. Нурмагомедовга қарши партирда жанг қилиш мантиқсизликнинг ўзгинаси эди", - деди Царукян.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов "UFC 254" да Жастин Гэтжини мағлуб этганидан сўнг фаолиятини якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!