Исландия терма жамоаси дарвозабони Озарбайжон клуби билан шартнома имзолади

Бокунинг “Қорабоғ” клуби Исландия терма жамоаси посбони Ханнес Тоур Халльдоурссонни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида расман эълон қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 34 ёшли посбон ЖЧ-2018да исландларнинг асосий дарвозабони сифатида иштирок этди.

Маълумот учун, Халльдоурссон ўтган мавсум Даниянинг "Раннерс" клуби сафида ўтказган ва 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 56та тўп олиб чиққан.

Маълумот учун, бундан бир неча кун аввал ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳам Озарбайжон чемпионатига кўчиб ўтган эди. Ҳамюртимиз “Интер” клуби билан шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!