Ислом Махачев: "Биз Порьенинг барча кучли ва заиф томонларини яхши биламиз"
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев унинг Дастин Порьега қарши жанг режаси дўсти ва устози Ҳабиб Нурмагомедов 2019 йилда америкалик билан жангда қўллаганидан унчалик фарқ қилмаслигини айтиб ўтди.
“Ҳабиб аллақачон Дастин билан жанг қилган. Шу боис, бу режа келажакда ҳам иш беради, деб ўйлайман. Биз Порьенинг барча кучли ва заиф томонларини яхши биламиз. Эсимда, Ҳабиб унга тайёргарлик кўраётганида биз бирга машқ қилгандик ва мен Дастин билан жанг режасини ишлаб чиқишда қатнашгандим. Шунинг учун, Порьега қарши режам ҳам аввалгидан фарқ қилмайди, деб тахмин қиляпман", - дея доғистонликдан иқтибос келтиради ММА Mania.
Эслатиб ўтамиз, Махачев(25-1) ва Порье(30-8-1 N/C) 2 июнь куни АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 302" турнирида тўқнаш келади.
Фикрлар