Ислом Махачев: "Дунёдаги энг яхши ММА жангчилари — самбочилар"

  • 19.02.2026 11:24
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC чемпиони ва самбо бўйича жаҳон чемпиони Ислом Махачев расман "Самбонинг жаҳондаги элчиси" унвонини олди — ва бу ҳақда фикрларини билдириб ўтди:

"Мен аллақачон анча вақтдан бери самбонинг норасмий элчисиман. Биз Фёдор Емельяненко ва Хабиб Нурмагомедов билан бирга ушбу спорт турини намоён қилиб келяпмиз ва кўпчилик айнан биз сабаб самбо билан шуғуллана бошлади. Ҳозир дунёда самбо бўйича жуда кўп миллий федерациялар бор. Биз одамларга бу яккакураш нима эканини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. ММАдаги техникамнинг катта қисми — самбодан олинган усуллар. Ростини айтсам, мен дунёдаги энг яхши ММА жангчилари — самбочилар деб айтган бўлардим. У ерда ҳаммаси бор — худди ўша зарбалар, баъзи жиҳатларда эса самбо ҳатто қаттиқроқ ҳам", - деди Махачев.

Маросим 18 февраль куни "Лужники"даги Халқаро самбо марказида бўлиб ўтди. У ерда ФИАС президенти Василий Шестаков Исломга федерация логотипи туширилган ёзилган сасбо курткаси топширди. Ташриф давомида Махачев самбо музейига ҳам борди ва Самбо марказининг имкониятлари билан танишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!