Ислом Махачев: "Топурия, сен билан текинга ҳам жанг қилаверамиз"
Бироз аввал, енгил вазнда UFC чемпиони Илия Топурия россиялик Ислом Махачевни Оқ Уйда ўзаро жанг қилишдан қочганликда айблаганди.
Шундан сўнг ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион "Матадор"нинг сўзларига жавоб қайтарди.
"Бу ерда ким қўрқоқлигини иккаламиз ҳам биламиз. Ҳақиқатни жирканч твитлар билан яширишинг мумкин, лекин хавотир олма, бир кун келиб сўраган нарсангни оласан! Мен билан жанг учун миллиардлаб пул сўрашнинг ҳам ҳожати йўқ, биз буни текинга амалга оширамиз", - деди Ислом.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия 14 июнь куни "UFC White House" турнирида Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар