Ислом Махачев ва Дастин Порье жанги тўлиқ давом этмайди! (Сўровнома)

  • 26 май, 18:02
  • 0
  • MMA

2 июнь куни тонгда “UFC 302” турнрири бўлиб ўтади. Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашуви енгил вазн (70,3 кг) тоифаси чемпионлиги учун амалдаги чемпион Ислом Махачев ҳамда Дастин Порье ўртасида кечади.

Ушбу жанг борасида анъанага мувофиқ ўзбек ММА олами вакилларининг фикри билан қизиқдик.

Амин Эргашев -ММА жангчиси, мураббий

 - Тўғриси бу жанг борасида фикр юритадиган бўлсак, Ислом Махачевга Порьедан кўра, Арман Царукянни рақиб сифатида бериш керак эди. Чунки Порье Гэтжига мағлуб бўлди. Кейин Сен-Денини мағлубиятга учратди-ю, барибир Царукян хақлироқ эди. Тўғри, у яқиндагина жанг ўтказди. Шунинг учун, Порье танланганлиги аниқ. Албатта, Дастин яхши жангчи саналади. Аммо, Махачевга қарши унда имконият жуда ҳам паст деб ўйлайман. Чунки, олдинги Порье эмас. Яъни, Ҳабиб билан жанг қилган Порьедан анчагина пастлаган. Ёш ҳам ўтиб боряпти. Шунинг учун бу жангда Махачевнинг имконияти юқори деб ўйлайман. Имкониятларни 70/30 дея бахолаган бўлардим.

Дмитрий Худяков -мураббий

- Менимча қизиқарли жангни гувоҳига айланамиз. Порье ҳам анчагина жиддий жангчи. Бироқ, бу қарама-қаршиликда барибир Исламнинг имкониятини юқори деб биламан. Жанг охиригача давом этмайди. Яъни Махачев техник нокаут ёки нокаут билан ғалаба қозонади.

Озод Пардаев – менежер

- Ҳозирги кунда Ислом Махачевнинг имкониятлари Порьеникидан анча юқори, деб ўйлайман. Ҳар томонлама Махачев устунроқ. Жанг сценарийси худди Ҳабибга қарши жанг каби бўлади ва “сабмишен” билан Махачев ғалаба қозонади.

Бакир Вечный – Октагон анонсери

- Ассалому Алайкум. Барча ММА мухлисларига омад ва яхши кайфият тилайман. Дастин (Diamond) Порье - Ислам Махачевга карши! Очикчасига айтсам, 40-60% Махачев фойдасига ... Лекин Порьени охириги жанги бўлиши кутилаётгани учун, бу жангда Дастинни ғалабасини ёки дуранг бщлишини жуда хоҳлар эдим! Махачев хозирги кунда енгилмас кўринса-да, Порье бу жангда борини ўртага ташлайди. Бу ҳимоявий жанг бўлмайди, аксинчат очикчасига “сола -сол” бўлиши аниқ!

Дониёрбек Рўзиев – мураббий

- Бу жанг тўлиқ давом этади, деб ўйламайман. Ислом Махачев ўзининг услубида ғалаба қозонади. Узоғи 2-раундда бўғиб қўяди ёки “кимура” услуби билан зафар қучади. Имкониятларни 70/30 деган бўлардим.

Мирафзал Ахтамов -ММА жангчиси

- Қизиқарли жанг бўлади. Дастин Порье Махачев учун жиддий рақиб деган бўлардим. Агар, жанг “стойка”да кечса, Порьеда имконият юқори деб биламан ва 3-4-раундда техник нокаут билан Порье ғалаба қозонса керак.

Жавоҳир Имомов – ММА жангчиси

- Бу жангда имкониятларни 80/20 деган бўлардим. Албатта, Махачев фойдасига! Дастин Порье олдингидек эмас, ёши ҳам ўтиб бормоқда. Қолаверса, кураши заиф, албатта Махачевнинг имкониятлари олдида. Ҳабиб Порьени камчиликларини жуда яхши билади ва керакли тактикани қўя олади. Порье “гильотина" қилиши мумкин. Бироқ, Махачев бунга бермайди. Жанг 4 -раундгача бормайди. Назаримда Махачев бўғиш услуби билан ёки “добивание” эвазига ғалаба қозонса керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!