Ислом Махачевга навбатдаги "вызов"! Бразилиялик UFC жангчиси ўз кучига жуда қаттиқ ишонмоқда
Бразилиялик ММА устаси Карлос Пратес ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев ҳақида гапирди.
"Ислом мени Гаррига қараганда осонроқ рақиб деб ўйлаяпти... Балки Иан мени мағлуб этгани учундир. Биласиз, Леон Эдвардс ҳам, Жек Маддалена ҳам мени партерга олиб тушди, бироқ ушлаб туролмади. Барибир "стойка"га қайтишни уддаладим. Қани кўрайлик-чи, Махачевнинг қўлидан нима келаркин?!" - деди Бразилия вакили.
Эслатиб ўтамиз, Пратес охирги жангида Жек Маддаленани 3 раундда техник нокаутга учратди.

Фикрлар