Исломбек Исмоилов: "Машғулотларда ютқазган жамоа 2 ёки 3 кун телефонсиз ҳаракат қилади" (матбуот анжумани)

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Қатар яшил майдонларида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида иштирок этади. Ушбу турнир олдидан Ўзбекистон U17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов бошчилигидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Tecno

"Авваламбор, Ассалому Алайкум. Мусобақага тайёргарлик жараёни Осиё кубогидан сўнг барча имкониятларимизни ишга солдик. Назаримда, яхши тайёргарлик кўрдик". 
 

Азизбек: "Жамоа 100 фоиз тайёр деб ўйлайман. Кайфият жуда аъло даражада". 
 
Жамоанинг ҳужум чизиғидаги асосий юк Асилбекка тушмоқда. Ушбу вазиятни нима билан баҳолайсиз? 
 
"Серсенбаев ҳозирги кунда бизнинг оғриқли нуқтамиз. У бизнинг асосий футболчимиз ҳисобланади. Шу сабаб, қолганларга ҳам имкон бердик. Лекин унинг турнирга бориш ёки бормаслиги маълум эмас. У албатта бизга ёрдам беради. Худо хоҳласа, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳужум марказида ким ўйнашидан қатъий назар жамоавий ўйнашга интиламиз". 
 
Биринчи марта 48 та жамоа иштирок этмоқда. Турнирдаги асосий вазифа нима? 
 
"Албатта, ҳар бир жамоа мусобақадан аввал юқори марраларни қўяди. Ҳозир 48 та жамоа бор. Ўйинлар сони кўпайган. 17 ёшлилар финалгача етиб бориш учун қисқа вақт ичида жуда кўп ўйин ўтказиши керак бўлади. Лекин биз барбир барча имкониятларимизни ишга солиб, юқори ўринларни қўлга киритмоқчимиз". 
 
Жаҳон чемпионатида иштирок этасизлар, ЎФА томонидан қандай талаблар қўйилди? 
 
"Биз учун аниқ чемпионлик вазифаси белгиланмади. Бироқ, аввалги натижалардан сўнг яхшироқ натижа кўрсатишимиз керак". 
 
Ёшлар ҳозирги кунда кўплаб эмоцияларга берилади, Осиё кубоги финалида Саудияга қарши биз буни кузатдик. Бу масала бўйича иш олиб борилмоқдами? 
 
Ўзбекистоннинг асосий муаммоси ҳисобланган пенальтилар бўйича ишланмоқдами? 
 
"Бу нарса албатта менталитет билан боғлиқ. Биз қизиққон халқмиз. Лекин футболчиларимиз билан алоҳида ишлаяпмиз. Ҳар томонлама ўйинчилар билан иш олиб бормоқдамиз. Ҳар бир машғулотда бу устида иш олиб борилмоқда. Мусобақадан аввал яна тушунтирилади. 
 
Осиё чемпионатида ҳам футболчилар биларди. Пенальтини амалга ошириш машғулотда бошқа, ўйинда бошқа нарса. Биз машғулотларда пенальти устида ишладик ва бир ўйин ўйлаб топдик. Ютқазган жамоа футболчилари 2 ёки 3 кун телефонсиз яшайди. Шунингдек, статистикаларга қараб чиқмоқдамиз. Қайси нуқтада кўпроқ голлар бўлиши бўйича изланиш олиб бордик". 
 

Янгиерлик дарвозабон ҳақида савол. У терма жамоага тортмасмиди? 
 
"Ўзбекистондаги ҳар бир футболчи биз учун қадрли. Албатта, ҳар бирини жамоага чақиришни иложи йўқ. Дарвозабонлар мураббийи билан гаплашганимизда, унда албатта иқтидор борлиги айтилди. Лекин ҳозирги кунда у бироз меҳнат қилиши керак". 
 

Икки ўртоқлик учрашувида асосан нималарни кўриб олдингиз? 
 

"Кўрган бўлсангиз, икки учрашувда 2 хил тактикада ҳаракат қилдик. Биринчи беллашувда майдон марказида 4 та ярим ҳимоячини қўйдик. Иккинчи баҳсда эса 4 3 3 схемасида ўйнадик. Ўзимиз учун керакли жиҳатларни билиб, кузатдик". 
 

Миллий жамоада жисмоний муаммо борлиги кўринди. Сизнинг жамоангизда бундай муаммолар борми? 
 
"Жисмоний ҳолат замонавий футболнинг асосий нуқтаси ҳисобланади. ЎФА томонидан тикланиш учун барча тайёргарликлар берилди. Бу бўйича мураббийлар ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Осиё чемпионатида кўриндики, бизнинг жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб борди. Шунингдек, бу ерда турли хил омиллар бор. Масалан, ёш масаласи ва организмлар билан боғлиқ бўлиши мумкин". 
 
Ўртоқлик учрашувидан кўнглингиз тўлдими? 
 
"Мураббий сифатида кўнглим тўлмади. Сабаби, ҳар бир мураббий жамоадан кучли ўйин кутади". 
 

Жаҳон чемпионатида терма жамоамизда янги номлар бўлиши мумкинми? 
 
"Ҳа, албатта бўлиши мумкин". 
 
Ирландия гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланадими?

"Бизда албатта ўйлаб қўйган режаларимиз етарлича. Лекин гуруҳдаги ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Шу сабаб, ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Шунингдек, Парагвай ўз қитъасида Аргентина ва Чилини мағлуб этган. Панама эса жисмоний жиҳатдан кучли ҳисобланади".

Туркия билан 2 марта дуранг ўйнадик. Ирландия ва Парагвайни ўрганиб чиқдингизми, Туркия уларга қараганда кучсизми ёки жамоа борини бериб ўйнадими? 
  
"Жамоаларга қарши ўйнаб кўрмагунча баҳо бериб бўлмайди. Лекин уларни кучсиз ёки кучли деб айта олмайман. Бундан ташқари, Туркия борини бериб ўйнагани биз учун яхши бўлди". 
  

Садриддин Ҳасанов Осиёнинг энг яхши ёш футболчилар рўйхати киритилгани ва якунда бу соврини қўлга киритмагани ҳақида фикрингиз?
 

"Шахсан ўзим учун, Садриддинни бу совринни олмагани яхши бўлди деб ҳисоблайман. Сабаби, бундай соврин Жаҳон чемпионати олдидан футболчига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Тўғри, у ушбу соврин учун ҳақли эди, бироқ бундай катта эътироф унинг ўйинига таъсир қилиши мумкин. Агарда бўлажак Мундиалда ўзини яхши кўрсата олса кейин бу совринга ҳақиқатдан ҳам лойиқ эканини исботлаган бўлади. Бундан ташқари, ўзимни шогирдим бу мукофотни қўлга кирита олмагани учун бироз хафа бўлгандирман, аммо ушбу ҳолат унинг футболчи сифатида янада ўсишига сабаб бўлади деб ҳисоблайман". 
 

Азизбек сиз таянч ярим ҳимоясида ўйнайсиз, футболдаги энг қадрланмаган позиция ҳисобланади. Бу ҳақида нима дейсиз? 
 

"Ёшлигимдан бошлаб ўртада ўйнашни яхши кўраман. Терма жамоага келганимда ҳам бу мен учун яхши бўлди". 
 
Ҳужумлар ташкил этиб, голлар уришни хоҳламаяпсизми? 
 
Исломбек Исмоилов: Ўзи шу кунларда ҳам олдинга жуда кўп чиқмоқда (кулади). 
 
Эшитишим бўйича футболчиларга қаттиққўллик қилар экансиз? 
 

"Албатта, баъзида футболчиларга қаттиққўллик қилиш керак. Айниқса, ҳозирги ёшларга. Сабаби, улар жуда қизиққон ҳисобланади. Лекин кўп ҳам бу ҳолат юз бермайди". 
 

Маҳаллий мураббийлар чет эллик мураббийлардан тактика бўйича кўп нарсани ўрганиши керак, деб айтган эдингиз. Сизда бундай муаммолар борми? 
 

"Умуман билим томонлама ўрганишга мажбурмиз. Шу боис, ҳар доим ўрганишга ҳаракат қиламиз. Тактик томонлама эса идеал мураббийман деб айта олмайман". 
 

Жаҳон чемпионатидаги потенциалимиз? 
 
"Албатта, ният қилганмиз - бир кун келиб Ўзбекистон терма жамоамиз билан чемпион бўламиз", - дея таъриф бериб ўтди Исломбек Исмоилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!