Исломжон Қобилов: Аввалги мусобақани мағлубият билан бошлаб, чемпионликка эришгандик. Бугунги ўйинда ютқазмадик...
Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилган Исломжон Қобилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳар доим бунақа мусобақада биринчи ўйин ҳаёжонли ўтади. Жамоалар бир-бирини ўрганиб олиши учун вақт керак. 15-20 дақиқадан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Дастлабки тайм охирларида пенальтидан ҳисобни очдик.
Иккинчи бўлим бошида ҳотиржамликка берилиб, дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Дарвозамиз ишғол этилганидан сўнг яна ўзимизга келиб олдик ва ўйинни қўлга олишга интилдик.
Нима бўлган тақдирда ҳам Эрон Осиёда етакчи жамоалардан бири. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга интиламиз.
Икки жамоада ҳам камчилик ва хатолар мавжуд. Буни энди видеода кўриб, хулоса чиқарамиз.
Любинко Друлович танаффусда қандай топшириқ берди? Мураббийимиз биринчи таймдагидек тўпни назорат қилиш ва машғулотлардаги кўрсатмаларни бажариш кераклигини уқтирди.
Аввалги мусобақани мағлубият билан бошлаб чемпионликка эришгандик. Бугунги ўйинда ютқазмадик. Худо хоҳласа ҳали ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Кейинги турда 3 очко жамғаришга интиламиз, - деди Исломжон Қобилов.
Фикрлар