Испания бош мураббийи 2 бор пенальтидан гол уролмаган Рамос ҳақида нималар деди?
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Миллатлар Лигаси доирасида Швейцарияга қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Биз кўпроқ очко тўплашимиз мумкин эди, лекин чуқурроқ таҳлил қилишимиз лозим. Ғалаба қозониш учун нима қилишимиз кераклигини кўриб чиқяпман. Менимча, бугун 3 очкога лойиқ эдик. Шогирдларим мен айтган топшириқларни майдонда бажара олаётганлигидан хурсандман.
Бизда аниқ ўйин услуби бор - рақибга босим ўтказиш ва ундан кўпроқ тўпга эгалик қилиш. Рамос амалга оширган пенальтилар статистикаси унинг бу борада фаворит эканлигини англатади. Агар ҳакам учинчи пенальтини тайинлаганида, уни яна Серхио тепган бўларди".
34 ёшли ҳимоячи кеча кетма-кет икки бор 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади. Бунгача у пенальтиларда 25 талик голли серия қайд этаётган эди.
Фикрлар