Испания футбол федерацияси "Барса"га товон тўлайди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави Испания терма жамоасидаги ўйинда олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши тасдиқланди.

Ёш футболчи Грузия терма жамоаси билан ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Унинг тикланиши кейинги йилнинг кузигача давом этиши мумкин ва шунинг учун Гави нафақат жорий мавсумни, балки Евро-2024ни ҳам ўтказиб юборади.

"Diario AS" нашри хабарига кўра, Гавининг жароҳат олган сабаб Испания Қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) "Барселона"га 7,5 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди.

Гави жорий мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!