Испания футбол федерацияси Ла Лига ўйинларининг АҚШда ўтказилишига қарши
Ads

Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес, Испания бош вазири Педро Санчес ҳамда ФИФА президенти Жанни Инфантино учрашишди ва Ла Лига ўйинларини АҚШда ўтказиш борасида бир фикрга келишди.

Football Espana нашрининг хабар беришича юқоридаги шахслар агар бу ҳолат юз берса, келажакда бизнес футболдан юқорироқ ўринга кўтарилиб кетади деган фикрга келишган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Жирона” жамоалари ўртасидаги учрашув АҚШда бўлиб ўтиши аниқ бўлиб улгурган.