Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Испания ҳам ярим финалга йўл олди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Мусобақа давом этмоқда

Мадрид шаҳрида "Дэвис кубоги"нинг чорак финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда сўнгги баҳс ўтказилди.

Яккалик баҳсларида ҳисоб 1:1 бўлгани боис ғолиб жамоа номи жуфтлик баҳсларида аниқ бўлди. Унда Рафаэль Надаль ва Марсель Гранольерс тандемив Максимо Гонсалес ва Леонардо Майерни 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида енгди.

Бу ғалаба Испанияга ярим финал йўлланмасини келтирди. Энди улар бош соврин учун ўтадиган баҳсда Буюк Британия билан куч синашади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ