Испания кубоги.
Ads

Бундан бир неча дақиқалар олдин Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Валенсия” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган учрашувда каталониялик футболчилар рақиблари дарвозасига жавобсиз 2та тўп йўллаб, ишончли тарзда ғалаба қозонишди ва шу тариқа мусобақанинг финалига йўлланмани қўлга киритишди.

“Валенсия” – “Барселона” 0:2 (0:0, 0:2)

8 февраль «Месталья»

Голлар: 0:1 – 49 Коутиньо, 0:2 – 82 Ракитич.

“Валенсия” – Доменек, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 71), Парехо, Кондогбиа, Коклен (Гонсалу Гедеш, 55), Родриго (Солер, 55), Вьетто, Дзадза.

“Барселона” – Силлессен, Умтити, Пике (Мина, 83), Альба, Андре Гомеш (Коутиньо, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 65), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Родриго (34), Дзадза (75), Парехо (90).

Дастлабки баҳс: 0:1

Минбар

Барча блоглар