Испания кубоги финали келаси мавсумда ўтказилиши мумкин

Испания қироллик футбол федерацияси “Атлетик” ва “Реал Сосьедад” жамоалари ўртасидаги мамлакат кубогини ўтказиш бўйича бош қотирмоқда.

Ҳозирча уларда 2 та вариант бор:

1. Финал августда мухлисларсиз ўтказилади ва ғолиб жамоа еврокубок йўлланмасини қўлга киритади.

2. Финал келаси мавсумда мухлислар билан ўтказилади. Аммо, бу ҳолатда ғолиб жамоага УЕФА еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқини бермайди.

Федерация клубларга ўйлаш учун 48 соат муддат берган. Финалчилар ушбу вақт ичида юқоридаги 2 та вариантдан бирини танлашлари керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)