Испания кубоги формати ўзгариши мумкин

Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес мамлакат Кубоги баҳслари форматига ўзгартириш киритмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Рубиалес мусобақанинг 1/4 финалидан ташқари барча босқичдаги ўйинлардаги уй-сафар тизимини бекор қилмоқчи. Бундан ташқари у мусобақанинг финал қисмини алоҳида мини турнир сифатида битта шаҳардаги 2та стадионда ўтказиш ҳақида ўйлмамоқда. Бунда жамоалар 2та ярим финал ва 1та финал учрашувини ўтказишади. Ҳозир бундай имконият фақатгина Мадрид, Барселона ва Севилья шаҳарларида мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!