Испания Кубоги. “Реал” сўнгги дақиқаларда “Севилья”ни ғалабадан маҳрум қилди

TIGGO 2 PRO

 

Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида "Реал" сафарда "Севилья" меҳмони бўлди. Голларга бой кечган учрашувда мадридликлар қийинчилик билан мағлубиятдан сақланиб қолди. 

Дастлабки ўйинда "Реал" 3:0 ҳисобида андалусияликларни мағлубиятга учратганди. Бу сафара жанговар 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўйин давомиа ортда бораётган мадридликлар қўшимча вақтда Бенземанинг голи эвазига мағлубиятсиз сериясини давом эттирди ва мусобақанинг чорак финалигча чиқди. 

Севилья – Реал Мадрид 3:3

Голлар: 1:0 – 10, автогол Данило, 1:1 – 48 Асенсио, 2:1 – 53 Йоветич, 3:1 – 77 Иборра, 3:2 – 83, пенальти Рамос, 3:3 – 90(+3) Бензема.

Севилья – Сория, Меркадо (Витоло, 65), Рами, Лангле, Эскудеро, Сарабия, Иборра, Корреа (Йоветич, 45), Краневиттер, Вьетто (Насри, 55), Бен-Йеддер.

Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Данило, Начо, Марсело, Асенсио, Каземиро, Кроос, Васкес (Карвахаль, 64), Диас (Ковачич, 58), Мората (Бензема, 76).

Огоҳлантиришлар: Меркадо (7), Васкес (13), Иборра (62), Ковачич (63), Йоветич (72), Касилья (72), Каземиро (84), Марсело (88).

Дастлабки  учрашув: 0:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!