Испания медиа-лигасида "Олтин тўп" соҳиби ва Франция афсонаси кўриниш бериши мумкин

Испания медиа-лигаси президенти Жерард Пике айтишича, турнирга кутилмаган собиқ икки футболчи келишга яқин турибди.

36 ёшли испанияликнинг сўзларига кўра, улардан бири "Олтин тўп" совриндори, иккинчиси эса машхур француз. Пике уларнинг исмларини ошкор қилмади. Аммо "Марса" нашрининг хабарларига кўра, улар Зайниддин Зидан, Павел Недвед, Тьерри Анри, Луиш Фигу, Роналдо, Сиссе, Эрик Абидаль, Фабио Каннаваро ва Ривалдо каби юлдузлардан иккиси бўлиши мумкин.

Олдинроқ, Роналдиньо ҳам медиа-лигада иштирок этишини хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!