Испания сўнгги 37 йилда илк бор Англияни “Уэмбли”да енгди

Хабарингиз бор кеча Испания терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида сафарда Англия меҳмони бўлди. “Уэмбли”да кечган баҳс “қизил фурия”нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Opta нашрининг хабар беришича бу инглизларнинг “Уэмбли”даги испанлардан учралган иккинчи мағлубияти бўлди.

Аниқроғи, Испаниянинг “Уэмбли”даги сўнгги ғалабаси бундан 37 йил муқаддам қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!