Испания суди Мессини айбсиз деб топди

Испания миллий суд кенгаши "Барселона" форварди Лионель Мессига нисбатан фирибгарлик, пул ювиш ва солиқдан бўйин товлаш бўйича очилган ишларни ёпди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Судья Мария Тардон Messi Foundation'нинг собиқ ходими томонидан футболчи ва унинг оила аъзоларига нисбатан берган шикоятини рад этди. Судья кенгашининг фикрича бу айбловлар ҳеч қандай далил ва исботга эга эмас, улар бор йўғи ОАВ да тарқалган хабарларга асосланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!