Испания тарихидаги энг зўр футболчи танланди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футболи тарихидаги энг зўр футболчи кимлигини айтди.

- Футбол тарихидаги энг зўр испан футболчиси ким? Бизда жуда кўп яхши ўйинчилар бўлган. Лекин мен Давид Вильяни танлайман. Чунки и миллий терма жамоа сафида энг кўп гол урган ҳужумчи ҳисобланади. Лекин бизда Кубала, Рауль, Бутрагеньо, Иньеста, Кини каби юқори савияли ижрочилар ҳам бўлган, - деди Луис Энрики.

Давид Вилья Испания терма жамоаси сафида 98 та учрашувда 59 та тўп киритган ва бу кўрсаткич бўйича ўз мамлакатида рекордчи ҳисобланади.

Испания терма жамоаси сафида Давид Вилья 2008 йили Европа чемпионати ва 2010 йили жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!