Испания терма жамоаси бош мураббийи: Месси – тарихдаги энг зўр футболчи

“Барселона” клубида Луис Энрикега ассистентлик қилган Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберт Морено “кўк-анор ранглилар”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Лео – тарихдаги энг зўр футболчи. Мен Пеле ёки Марадонанинг ҳақиқий ўйинларини кўрмаганман, аммо машғулотлар пайтида Мессига ақлбовар қилмайди. Ҳақиқий профессионал.

Баъзилан Мессини туғма истеъдод дейишади, аммо у машғулотларга биринчилардан бўлиб келади ва овқатланиш меъёрига амал қилади. Кўп йиллар давомида дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлиб келаётган ва кўплаб совринларни қўлга киритаётган Месси катта ҳурматга лойиқ”, - дейди Морено.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!