
"Манчестер Сити" қишда сотиб олган футболчисини сотмоқчи
Нико Гонсалес "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.
Инглиз клуби яхши таклиф бўлса, 23 ёшли ярим ҳимоячини сотиб юбориш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабритсио Романо хабар бермоқда.
Хавбек билан хайрлашиш бошқа клубларнинг таклифларига боғлиқ, аммо испаниялик футболчи энди "шаҳарликлар"га унчалик керак эмас, деб ҳисобланмоқда. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Нико Гонсалес фақат битта ўйинда майдонга тушиб, "Ал-Айн"га қарши 61 дақиқа ўйнади.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячини февраль ойида "Порту"дан 60 миллион еврога сотиб олганди.
Фикрлар