Испания терма жамоаси ҳимоячиси ўзини «Реал» ва «Барселона»га таклиф қилди
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Эмерик Ляпорт «Ла Лига»нинг икки етакчи клубига ўз номзодини таклиф этди.
Журналист Мигель Серрано хабарига кўра, футболчи трансфер бўйича расмий тарзда «Реал» ва «Барселона» раҳбариятига мурожаат қилган. Ҳозирда «Атлетик Бильбао» футболчини сотишга тайёр. Унга қўйилган трансфер нархи тахминан 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Маълумотларга кўра, «Барселона» ҳозирча Ляпорт номзодини кўриб чиқмоқда. «Реал» эса бу вариант билан қизиқмаётганини аллақачон маълум қилган.

Фикрлар