Испания терма жамоаси ўзининг янги бош мураббийи борасида бир қарорга келди

Испания футбол федерацияси мамлакат бош жамоасига бош мураббий бўладиган мутахассис борасида якуний қарорга келди.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “қизил фурия”га сўнгги иш жойи “Эспаньол” клуби бўлган Кике Санчес Флорес устозлик қилади. Айнан мана шу 53 ёшли мутахассиснинг номзодини футбол федерациясининг аксарият аъзолари қўллаб-қувватлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-2018 стартига бир кун қолганида “Реал” билан яширинча шартнома имзолаган Хулен Лопетегини ишдан олиб, ўрнига Фернандо Йеррони вақтинча бош мураббий сифатида тайинлаган эди. Натижада эса испанияликлар мундиалда муваффақиятсизликка учрашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!