Испания терма жамоаси собиқ устози океан ортида иш бошлаши мумкин

Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фернандо Йерро Эквадор терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Эквадор футбол федерацияси раҳбарияти испаниялик мутахассис билан бу борада музокаралар ўтказишган, бироқ ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган.

Маълумот учун, Йерро ўзининг мураббийлик фаолиятини 2014 йилда “Реал”да Карло Анчелоттига ассистентлик қилиш билан бошлаган. Кейинчалик у  "Реал Овьедо" клуби ва Испания терма жамоасини бошқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!