Испания U-21 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг ўйинларини кузатиб шунга амин бўлдикки..."
Испания ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Санти Дениа ва футболчи Алехандро Франсес Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Санти Дениа:
- Аввало таклиф учун ташаккур билдирмоқчиман! Ушбу баҳс кескин курашларга бой бўлади, деб ўйлайман. Бош мураббийингиз Тимур Кападзени Осиё ўйинларидаги ажойиб иштирок билан табриклайман.
Ўзбекистоннинг ўйинларини кузатиб шунга амин бўлдикки, жамоа жуда кучли. Бизни қийин синов кутиб турибди.
Бу биз учун Қозоғистонга қарши учрашув олдидан жуда муҳим ўйин бўлади. Шу боисдан ушбу баҳс ташкил этилди.
Фикрлар