Испанияда карантин давом эттирилади. Ла Лига тақдири сўроқ остидами?

CHERY AUTO

Испания ҳукуматининг карантин чекловларини 21 июнгача узайтириш тўғрисидаги қарори Ла Лиганинг давом эттирилиши ҳақидаги хулосага таъсир қилмайди, дея хабар бермоқда El Pais.

Tecno

Шу билан бирга, Испания бош вазири Педро Санчес томошабинлар билан ўйин ўтказиш ғоясини рад этди ва стадионларга мухлисларнинг ташрифи барча шаҳарларда бир вақтнинг ўзида рухсат берилишини таъкидлади.

Ўйинлар пайтида ҳукумат, футбол федерацияси ва Ла Лига томонидан тасдиқланган хавфсизлик протоколига қатъиян амал қилинади.

Олдинроқ Испания чемпионати 11 июнь куни давом эттирилиши ва трибуналарга мухлислар тез орада қайтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!