Испанияда ким чемпион бўлади? Куман жавоб берди
Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Реал Сосьедад” устидан 6:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг, “Барселона” бош мураббийи чемпионлик масаласи ҳақида гапирди.
- Мен “Барселона”ни чемпионлик учун курашда фаворит, деб ҳисоблайманми? Олдинда ҳали ўйинлар кўп. “Атлетико” кучли, бироқ “Алавес”га қарши ўйинда улар ғалаба қозонишга қийналаётгани кўриниб қолди. "Реал" ҳам рақобатдан чиққани йўқ. Биз ортда қоляпмиз. Мавсум охиригача бирорта учрашувда ютқазмаймиз, дея олмайман. Шуниси аниқки, биз тўғри йўлдамиз. Биз руҳан ва жисмонан кучлимиз.
Мавсум бошида муаммоларга дуч келдик, кўп нарсани ўзгартирдик, лекин ҳар қандай жамоага ўрганиш учун вақт керак. Ла Лигада юқорилаш ва пасайишлар бўлди, ҳужумда самарасиз, ҳимояда ишончсиз ўйнадик. Бироқ, ҳозир жамоа кўтарила бошлади, - деди Рональд Куман.
Айни пайтда “Барселона” 62 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам “Атлетико” билан фарқ тўрт очкони ташкил қилмоқда.
Фикрлар