Испаниялик баскетболчиларнинг сири фош бўлгани ҳақида эшитганмисиз?
2000 йил Сиднейда бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида ақли заиф спортчилар ўртасидаги баскетбол мусобақасининг финал учрашувида Испания терма жамоаси Россияни мағлуб этиб олтин медалга сазовор бўлди. Аммо, орадан маълум вақт ўтгач, олтин медаль соҳибларидан бири ҳисобланган журналист Карлос Рибагорда Сиднейда зафар қучганлардан фақатгина 2 таси чиндан ногирон экани, қолганлари эса, жумладан, унинг ўзи ҳам ўзларини худди ногиронлардек тутишганини айтган. Шундан сўнг, Халқаро Паралимпия қўмитаси испанлардан олтин медалларни олиб қўйган ва Россия терма жамоасини ғолиб деб эълон қилган. Кейинчалик эса ақли заиф спортчилар ўртасидаги мусобақалар Паралимпия ўйинлари дастуридан буткул чиқариб юборилди.
Фақатгина 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларига келиб ақли заиф спортчилар иштирок этувчи айрим спорт турларига руҳсат этилди. Халқаро Паралимпия қўмитаси эса юқоридаги каби эҳтимолий фирибгарлик устидан назоратни янада кучайтирди.
Фикрлар