Испаниялик журналист: Аршавинда

Испаниянинг EFE нашри журналисти Хосе Игнасио Ортуга Васало "Арсенал" ва Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Аршавин - катта иқтидор эгаси. У рус футболи тарихида Александр Мостовойдан сўнг энг яхши футболчи бўлди.

Андрей "Барселона"да ҳам муаммосиз тўп суриши мумкин эди. Балки бир тайм, балки ярим, аммо у "Барселона" учун фойдали трансфер бўларди.

Англия сафари Аршавин учун хато қарор бўлди. Нима учун у "Арсенал"га борди? Яна унинг ўзи бир неча марта "Барселона"ни ёқтиришини таъкидлаб ўтганди.

Эсимда, 2008-йилги Европа чемпионати чорак финалида Россия Нидерландия билан ўйнади. Ўшанда испаниялик машҳур шарҳловчи Хулио Мальдонда Аршавинни Марадонага қиёслаган эди, чунки ўша вақтда у энг яхши футболчилардан бири эди", - дейди Хосе Васало.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)