Испаниялик собиқ ҳакам: 90 фоиз реферилар "Реал"ни қўллаб-қувватлайди, 10 фоизи эса "Барселона"ни

Испаниялик собиқ ҳакам Итурральде Гонсалес «Реал» ва «Барселона» қарама-қаршилигида реферилар қайси жамоага кўпроқ ён босишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, 90 фоиз ҳакамлар “Реал”ни қўллаб-қувватлайди, бор йўғи 10 фоиз ҳакамлар эса “Барселона”нинг тарафини олади холос. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Гонсалеснинг ўзи эса “Атлетик” мухлиси ҳисобланади. У фаолияти давомида Ла Лигада жами 291 та ўйин бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!