Испаниянинг машҳур клуби Россияда ўз академиясини очади

“Вильярреал” клуби ўзининг расмий сайти орқали Россиянинг Краснодар шаҳрида янги академияси очилаётганини эълон қилди.

“Ушбу янги лойиҳа Cantera Grogueta етакчи методологияси асосида фаолият юритади. У футболга қизиққан 5-16 ёшдаги болалар ва ўсмирларга мўлжалланган.

“Вильярреал” аллақачон дунёнинг бир нечта давлатларида ўзининг халқаро академия ва филиалларини очган. Ҳозирги кунда “Вильярреал” академияси АҚШ, Австралия, Канада, Мексика, Швеция, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларда фаолият юритмоқда. Энди ушбу мамлакатлар қаторига Россия ҳам киради”, - дейилади клуб баёнотида.

Берилган маълумотларга кўра, “Вильярреал”нинг Краснодардаги академияси жорий йилнинг июнь ойидан фаолият бошлайди.

"Вильярреал" 29 турдан сўнг Испания Ла Лигасида 46 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!