Исраэль Адесанья: "Жонс ва Миочич жанги 2-раундда тугайди"

  • 14 ноябрь, 16:21
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья икки америкалик Жон Жонс ва Стипе Миочич ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жон Жонс нисбатан кучлироқ жангчи. У ҳар бир рақибга жиддий кўз билан қарайди. Стипега келсак, у кўплаб йигитларни мағлуб эта олади. Аммо мен бу баҳсда Жонннинг ғалабасига ишонаман. Мазкур тўқнашув икки раундда якунланади”, - деди Адесанья "FREESTYLEBENDER" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 309" турнирида Жон Жонс (27-1-1 N/C) ҳамюрти Стипе Миочич(20-4)га қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!