Исраель Адесанья Хамзат Чимаевга кескин гаплар айтди

  • 25.03.2026 14:03
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC собиқ чемпиони Исраель Адесанья амалдаги чемпион Хамзат Чимаевни танқид қилди.

"Ўрта вазн тоифасига қаранг. Хамзат юқорига кўтарилганда жуда фаол эди, у ҳаммани мағлуб этарди, ҳатто бир ойда икки марта жанг қилганди. Бироқ чемпионга айланганидан кейин... Нима бўлаётганини билмайман. Виза билан боғлиқ муаммоларми? Жароҳатларми? Охирги фаол чемпион мен эдим, ҳамма нарсани хавф остига қўйган ва энг яхшиларга қарши чиққан охирги йигит эдим. Аммо одамлар буни қадрламади", – деди нигериялик ESPN га берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Исраель Адесанья 29 март куни "UFC Fight Night 271" турнирида Жо Пайферга қарши жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!