Исроил Мадримов Головкин билан бир кечада рингга кўтарилади
Ads

Шу куни Нью-Йоркдаги муҳташам "Madison Square Garden" спорт комплексида катта бокс кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жумладан, қозоғистонлик Геннадий Головкин (38-1-1) шу кечада америкалик Стив Роллсга қарши рингга чиқади.

Мадримовнинг бўлажак рақиби эса ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Маълумот учун, 24 ёшли Мадримов ҳозирга қадар профи боксда 2 та жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида рақибни нокаут қилиш орқали ғалабага эришган.