Исроил Мадримов иккинчи жангини венесуэлалик боксчига қарши ўтказади
Ads

Бироз аввал ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг профессионал боксдаги иккинчи рақиби номи маълум қилди. Спортчимиз инстаграмдаги расмий саҳифасида бу ҳақида маълум қилмоқда. 

9 март куни кечадиган баҳсда Мадримов иккинчи жангини венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши ўтказадиган бўлди. Маълумот учун, Рохас шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23 тасида рақибларини нокаутга учратган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 мағлубият ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов дастлабки жангида мексикалик рақибини нокаутга учратиб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/03/2019 09:41
Мадримов ущ устида ишласа, буюк боксчи булиши мумкин. Бунинг учун унда истеъдод етарли. Мехнат, кора мехнат
Dawson Jack
06/03/2019 09:23
Omad Isroil! Raqib ancha kuchli ekan