Исроил Мадримов: Жанг қийин бўлади - мексикалик боксчилар чидамли ҳисобланишади

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, шу билан бирга профессионал рингда ҳам фаолият олиб бораётган Исроил Мадримов 9 июнь тонгида Нью-Йорк шаҳридаги машҳур "Madison Square Garden" аренасида рингга кўтарилади. Ўша куни боксчимизга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилади.

"Жангга тайёргарлик яхши ўтди. Беллашувга ҳам жисмоний, ҳам техник томонлама яхши тайёрландик. 10 раундгача спарринг жанглар олиб бордим. Барчаси жойида. Жангга тайёрман. Бўлажак баҳс қийин бўлиши аниқ. Чунки мексикалик боксчилар чидамли бўлади.

Навбатдаги рақибим - Норберто Гонсалес ноқулай спортчи ҳисобланади. Унинг рекорди мақтанишга арзигулик бўлмасада, ютқазган рақиблари кучли ҳисобланади. Деярли барча жангларини охиригача олиб борган. Чемпионга қарши жангдагина нокаутга учраган. Ушбу жанг қийин бўлиши билан бирга, мен учун катта тажриба бўлиши кутилмоқда. Насиб қилса, ўзимга билдирилган ишончни оқлайман ва навбатдаги ғалабамни қўлга киритаман", - деб Исроил Мадримовнинг сўзларини келтириб ўтди Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!