Исроил Мадримов мағлубиятсиз одимлаётган нокаутчига қарши жанг қилади
Хабарингиз бор, 3 апрель куни Тошкентда супер бокс кечаси ташкил қилинади. Марказий жанг ва андеркардда кимлар рингга кўтарилиши барчага маълум бўлиб улгурган. Шунинг учун бу ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топмадик.
Мухлисларни қизиқтираётган энг асосий воқейлик ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиблари кимлар бўлишидир. Бу борада Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоровнинг кимга қарши жанг қилишлари маълум бўлиб улгурган.
Бугун, Исроил Мадримовнинг рақиби ҳам маълум бўлди. Бу ҳақида olympicboxing.uz сайти маълум қилди. Мадримов Тошкентда ўзи каби мағлубиятсиз одимлаётган Конго Демократик Республикаси вакили, WBO рейтингида 12-ўринда қайд этилган Эммани Коломбога қарши рингга кўтарилади.
Коломбо фаолияти мобайнида 14 та жанг ўтказган ва барчасида рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Исроил Мадримов эса, 6 та жанг ва барчасида ғалаба, 5 маротаба нокаут билан зафар қучган. Хуллас, ажойиб жанг бўлишига шубҳа йўқ. Юртдошимизга ушбу жангда омад тилаб қоламиз!
Фикрлар