Исроил Мадримов Осиёнинг энг яхши боксчиси деб топилди
Ads

Хабарингиз бор, Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) қитъада йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилган эди.

Унда “Йилнинг энг яхши боксчиси” номинациясида икки нафар боксчимиз номзоди кўрсатилган эди. Бундан ташқари ушбу совринга ҳиндистонлик Амит Пангал ҳам даъвогарлик қилган.

Сўровнома якунларига кўра, 46,76% овоз тўплаган Исроил Мадримов Осиёнинг “энг яхши боксчиси” деб топилди. Ундан кейин Амит Пангал 28,03%, Исболжон Холдоров эса 11,02% овоз жамғарган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов бу йили 75 кг вазн тоифасида Инчеондаги Осиё ўйинларида кумуш медал, Жакартадаги Осиё ўйинларида терма жамоамиз байроқдори бўлиш билан бирга олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, у яқинда профессионал рингдаги фаолиятини бошлаб, илк жангдаёқ чемпионлик камарини қўлга киритди.