Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фармони эълон қилинди.
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар самарасини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг кўп қиррали ижодий ва илмий-амалий фаолияти билан халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, юртимизда илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
“Дўстлик” ордени билан:
Мадримов Исраил Модрахимович - профессионал боксчи.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берморқда.

Фикрлар