Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Исроил Мадримов рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Айни пайтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

Айни пайтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

Унда иштирок этаётган таниқли чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов ва Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳозиргина ниҳоясига етди.

Тўлиқ 10 раунд давом этган баҳсда боксчимиз катта устунлик билан ҳаракат қилди, айниқса сўнгги раундда рақибини зарбалар ёмғири билан сийлади. 

Якунда эса "The Dream" ҳақли равишда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучди!

Мазкур ғалаба Мадримов учун профессионал фаолиятидаги ўн биринчиси бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ