Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги қайси телеканалда эфирга узатилиши маълум бўлди

17 декабрь куни Тошкент шаҳрида Matchroom компанияси томонидан ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев ва яна бир қанча номдор жангчиларимиз профессионал рингдаги ўз юришларини давом эттиради. Макзур оқшомни Зўр ТВ телеканали транслация қиладиган бўлди. 

Тўлиқ жанг жуфтликлари билан яна бир бор танишинг:

Исроил Мадримов (7-0, 5КО) - Мишель Соро (35-2-1, 24КО)

Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9КО)- Кристиан Кориа (29-8-2, 13КО)

Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3КО) - Ҳосе Ривас (18-12-4, 10КО)

Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6КО) - Сергей Екимов (18-3, 9КО)

Иқболжон Холдоров (1-0, 1КО) - Димитрий Милиуша (9-5-1, 4КО) 

Элнур Абдураимов (7-0, 6КО) - Жон Гемино (22-12-1, 12КО) 

Дилшод Рўзметов (дебют) - Максим Смирнов (8-10-3, 4КО)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Tolibov Oʻktam
05/12/2021 01:02
Maripxoja sharhlamasa boʻldi,atak bez zvuk koʻramiz
Shaxrambek Raxmonov
04/12/2021 22:49
Iltimos faqat zor tv sharxlovchlilari janglarni sharxlamasin. Chunki oldingi safargi boks oqshomini yaxshi olib borisholmadi.davron fayziyev yoki sport tv sharxlovchilari sharxlashsa yaxshi bolardi. (Zor tv sharxlovchilari to'g'ri tushunadi degan umiddaman)
Bahrom Zikirov
16/12/2021 22:53
Soat nechida boshlanadi?
Baxil Alihuja
05/12/2021 16:32
Мустафоев, Файзиев яхши шархлайди. Бошкалари умуман шархлашни билмайди. Бу шархловчиларни биронтасини маълумоти бор-ми ёки хаммаси таниш билиш килишга ишга кирволган-ми?

×