Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби маълум

Биринчи ўрта вазн тоифасида (69,9 кг) собиқ жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО) 21 декабрь куни Саудия Арабистонида – "Усик – Фьюри 2" мусобақасида рингга чиқади, деб хабар берди инсайдер Фернандо Сабатини. Мадримовнинг рақиби украиналик Сергей Богачук (24-2, 23 КО) бўлиши мумкин. Маълумот учун, Исроил Мадримов 29 ёшда. У августда Теренс Кроуфордга ютқазиб, фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!