Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби маълум

Ҳамюртимиз Исроил Мадримов (10-1-1, 7 KO) Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган "Усик – Фьюри 2" катта бокс оқшомида рингга кўтарилади. 

Юртдошимизга украиналик "чарм қўлқоп устаси" Сергей Богачук (24-2, 23 KO) рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзининг сўнгги жангида Мадримов Теренс Кроуфордга ютқазган бўлса, Богачук Вержил Ортиcдан мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!