Исроил Мадримовнинг кейинги режалари қандай?
Биринчи ўрта вазн тоифасида (69,9 кг) собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов(10-1-1, 7 KO) pound-for-pound рейтинги етакчиси америкалик Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO)га имкониятни бой берганидан кейин ўз режалари ҳақида гапирди.
“Жангдан сўнг чемпионликни сақлаб қолиш учун етарлича ҳаракат қилдим, деб ўйлагандим, лекин... Мен реваншга ва биринчи ўрта вазн тоифасида ҳар қандай жангчига қарши курашишга тайёрман", - дея Мадримовнинг сўзларини келтирди BoxingScene.
Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги жанг 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Кроуфорднинг ғалабаси қайд этилганди.
Фикрлар